Ўзбекистон | 18:20 / 02.07.2017
139904
1 дақиқада ўқилади

23 ёшли йигит Халқ таълими вазири ўринбосари бўлди

30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қурултойда чиқиш қилган 23 ёшли йигит Алишер Саъдуллаевни Халқ таълими вазирига ўринбосар этиб тайинлаган. Бу маълумотни «Кун.uz» сайтининг вазирликдаги манбаси тасдиқлади.

1 июль куни Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Алишер Саъдуллаевни вазирлик жамоасига ўзининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида таништирган.

Алишер Саъдуллаев 1994 йилнинг 11 июлида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган, кейинроқ Буюк Британияда таҳсил олган. 

У шу вақтгача Тошкент шаҳридаги Result ўқув маркази раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Мавзуга оид