Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда "Чанчжэн-5" оғир тоифали ракета ташувчисига старт берилди
Хитойнинг оғир тоифали "Чанчжэн-5" ракета ташувчиси "Шицзянь-18" йўлдоши билан биргаликда якшанба куни Хайнань провинциясидаги Вэньчан космодромидан старт олди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Ракета старти якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:23 да бўлиб ўтди. Бу "Чанчжэн-5" серияли ракета ташувчиларининг иккинчи ва "Буюк парвоз" ракета ташувчиларининг умумий 250-стартидир.
"Шицзянь-18" йўлдошли "Буюк парвоз-5" ракетаси 6 май куни Вэньчан космодромига етказилган.
"Чанчжэн-5" — Хитойнинг энг қудартли янги авлод ракета ташувчиси. Унинг баландлиги 56,97 метр, асосий босқичининг диаметри эса 5 метрни ташкил қилади. У ер атрофи орбитасига 25 тоннагача бўлган юкни олиб чиқишга қодир. "Чанчжэн-5" лойиҳаси 2006 йилда ХХР Давлат кенгаши томонидан тасдиқланган. Унга ёқилғи сифатида суюқ кислород ва суюқ водород қўлланилади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025