Жаҳон | 14:51 / 02.07.2017
11514
1 дақиқада ўқилади

КХДР Жанубий Кореядаги БМТ қўмондонлигини тарқатишни талаб қилди

Фото: Fotolia

Шимолий Корея Тинчлик қўмитаси вакили Жанубий Кореядаги БМТ қўмондонлигини тарқатиб юборишни талаб қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди. 

Манбага кўра, 1957 йилнинг июлида Қўшма Штатлари Жанубий Кореяга БМТ қўмондонлиги доирасида ўзининг Узоқ Шарқдаги қўшинини "судраб кирган" ва НАТОнинг осиёча вариантини тузишга уринган.

"Корея ярим оролида ва Осиё-Тинч океани минтақасида на тинчликни сақлаб қолиш ва хавфсизлик нуқтаи назаридан, на БМТнинг халқаро ташкилот сифатидаги нуфузини қайта тиклаш нуқтаи назаридан БМТ қўмондонлигига ҳожат йўқ", - дейилади баёнотда. 

Шу боис КХДР АҚШ зудлик билан "БМТнинг ноқонуний қўмондонлигини тарқтиш"и кераклигини таъкидлаган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид