Фан-техника | 16:33 / 02.07.2017
13726
1 дақиқада ўқилади

Видео: Tesla ва Porsche пойгаси - қай бири ғолиб? 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ажойиб видео пайдо бўлди: Porsche Cayman GT4 спорткари ҳайдовчиси тезлик борасида Tesla электрокари билан беллашишга қарор қилди ва ... мағлуб бўлди! Tesla Model S соҳиби автомобиль ичидан олинган видеотасмани интернетга жойлаштирди. InsiderPro шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Светофорда яшил чироқ ёқилиши биланоқ импровизациялашган пойга бошланди. Porsche Cayman спорткари Tesla Model S электрокаридан ўзиб кетишга ҳаракат қилди - бироқ кутилмаганда воқеа ўзгача тус олди. Эҳтимол, Tesla ҳайдовчиси Ludicrous режимини қўллагандир, бу режимда 100 км/соатга тезлашиш атиги 2,7 сонияда рўй беради. Чорраҳадан ўтгандан кейин Porsche бошқарувни қўлдан чиқарди ва автомобиль айланиб кетди. Яхшики, йўл бўш бўлган, шу боис пойга ЙТҲ билан тугамаган.

Эҳтимол, Porsche рулини етарли тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчи бошқаргандир, бироқ бу электрокарнинг фазилатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 

Мавзуга оид