Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элчи: Хитой университетларида ўзбек тили мутахассислиги очилади
Хитойдаги таълим муассасаларида ўзбек тили мутахассислиги очилади. Бу хақда Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув» мавзусида ташкил этилган йиғилишда маълум қилган.

«Жорий йилда Хитойдаги олий таълим муассасаларида Ўзбек тилига ихтисослашган мутахассисликлар ташкил қилинади. Ўзбекистонда эса биз хитой тилидан таълим беришда давом этамиз. Бу эса ёшларимизнинг икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлари, уларнинг тарихи, анъаналарини янада яқиндан ўрганиши учун ёрдам беради», - деди элчи.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирда Хитой элчисидан ташқари Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, Ёшлар иттифоқи раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев, Халқ таълими вазири ўринбосари Собитхон Турғунов, «Ёшлар» телеканалининг янги раҳбари Озодбек Назарбеков, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев ҳамда бошқалар қатнашмоқда.
Мавзуга оид
18:49 / 03.03.2025
Айрим хорижий сўзларни ўзбекча муқобилига алмаштириш таклиф этилди
10:31 / 18.03.2024
Хориждаги ўзбекистонликлар учун Ўзбек тили онлайн платформаси ишга туширилди
18:18 / 01.06.2023
6 жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тақдимоти ўтказилди
14:34 / 17.10.2022