Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Human Rights Watch каби ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин

Human Rights Watch ва шу каби турли халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Пресс-клубдаги жонли мулоқотида шундай баёнот берди.
Вазирнинг айтишича, Human Rights Watch каби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва айнан ушбу ННТ ҳам Ўзбекистонда фаолият олиб боришни қайта тиклаш бўйича қизиқиш билдирмоқда. Яқинда мазкур ташкилот раҳбари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, Ўзбекистонда фаолият олиб боришга рухсат берилишини сўраган.
Комиловга кўра, бу каби халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонга қайтишлари мумкин. Бу борада ҳеч қандай чекловлар йўқ.
“Аммо, мазкур ташкилотлар бир нарсани тўғри тушунишлари керакки, улар Ўзбекистон ҳукумати билан амалий, ўзаро бир-бирини ҳурмат қилиб, Ўзбекистон ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилган ҳолда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади”, - деди Абдулазиз Комилов.
Мавзуга оид
11:53 / 14.04.2025
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди
17:07 / 08.04.2025
АҚШ Ўзбекистонга ноқонуний иммиграцияга қарши курашдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди
11:34 / 24.03.2025
Абдулазиз Комилов ЕИнинг терроризмга қарши курашиш бўйича координатори билан учрашди
17:57 / 18.03.2025