Light | 19:15 / 05.07.2017
40843
1 дақиқада ўқилади

Нега одам уйқудан сўнг ўзини чарчагандек ҳис қилади

Фото: PAUL BRADBURY

Сомнолог (уйқуни ўрганувчи мутахассис) ва физиолог Майкл Бреус ўтказган охирги тадқиқотга кўра, уйқунинг меъёридан кўплиги инсон организмига салбий таъсир кўрсатар экан. Одамларнинг кўпчилигига уйқу учун 7,5 соат вақт талаб этилади, 8 соат эса улар учун кўплик қилади.

Инсон бир кечада уйқунинг беш циклидан ўтади. Бу цикллардан ҳар бири тахминан 90 дақиқа давом этади. 90 дақиқадан 5 цикл – ҳаммаси бўлиб 450 дақиқа бўлиб, бу айнан 7,5 соатга тенгдир.

Агар сиз бу меъёрдан ўзингизга яна бир соат кўпроқ ухлашга ижозат берсангиз, унда сиз чуқур уйқу циклида уйғонасиз. Шунинг учун ҳам ўзингизни чарчаган ҳис қиласиз.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид