Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ЙҲХБ 1786 маст ҳайдовчини аниқлади
Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва транспорт воситаларини бошқаришда йўл-ҳаракати қоидаларига риоя этишларини аниқлаш мақсадида авторейдлар ўтказиб келинмоқда.
Соҳа ҳодимлари томонидан йилнинг ўтган 6 ойи давомидаги авторейдлар натижасида 1786 шахс транспорт воситасини маст ҳолатда бошқаргани аниқланган. Бундан ташқари, 7639 ҳайдовчи белгиланган тезлик меъёрларини оширган. 1250 киши светофорнинг таъқиқловчи чироғига риоя қилмаган бўлса, 30973 киши хавфсизлик камарини тақмай ҳаракатланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди, деб хабар қилади Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025