Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгийўл туманида “сохта” солиқчи фирибгар шериги билан ушланди
Янгийўл тумани ДСИ ходими Б.Ш. Янгийўл шаҳарда истиқомат қилувчи вақтинча ишсиз Ш.М. ўзаро тил бириктирган ҳолда Янгийўл туманида истиқомат қилувчи З.М.нинг ишончини суистеъмол қилишган.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, «Ш.М. ўзини ДСИ ходими сифатида таништириб, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси орқали уйингизни рўйхатдан ўтказиб берамиз» - деб алдаган. Шу мақсадда, жабрдийдадан 2 млн сўм пулни олиб, бундан ташқари, мол-мулк ва ер солиғи учун тўловлар сифатида 11та хонадондан 1 млн 139 минг 700 сўмни олиб, уларга сохта квитанциялар тақдим қилган ҳолда ушбу пулларни банкка топширмасдан, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлар.
Шу ўринда, аҳолига бу каби фирибгарларга чув тушиб қолмасликлари учун уйларига келган ва ўзларини давлат мулозими ёки ходими сифатида таништирган кишилардан хизмат гувоҳномларини кўрсатишни талаб қилишга ҳақли эканликлари, ҳужжатларни синчиклаб ўрганишлари, шубҳа уйғотувчи ҳар қандай ҳолатга беэътибор бўлмаслик, зарур бўлганда 102 рақамига қўнғироқ қилишни маслаҳат берамиз.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025