Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар очилади

Ўзбекистонда нодавлат нотариал идоралари фаолияти йўлга қўйилади. Ҳозирда мазкур идораларнинг фаолиятига доир қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида 7 июль куни «Тараққиёт стратегияси» марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
«Рақобат бўлган ҳар бир соҳада янгиликлар, ривожланишлар кузатилади. Хусусий, аниқроғи, Давлат бюджетидан ташқари фаолият олиб борувчи нотариал идораларнинг ташкил этилиши ўз самарасини беришига ишонаман», дея Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Анвар Усмоновнинг сўзларини келтирган «Кун.uz» мухбири.

Таъкидланишича, нотариат соҳасига қизиқувчи олий маълумотли ва малакага эга бўлган фуқаролар Давлат бюджетидан ташқари нотариал фаолият билан шуғулланишга мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Улар махсус коммиссияга имтиҳон топширган ҳолда керакли сертификат ёки лицензияни олиш имконига эга бўлишади.
Маълум бўлишича, Давлат бюджетидан ташқари бўлган нотариат идораларини бирлаштириб турувчи ва уларнинг фаолиятини назорат қилувчи махсус палата ташкил этилади. Мазкур идора ходимларининг малакаси мунтазам равишда ошириб борилиб, муайян вақтдан сўнг аттестациядан ўтишлари кўзда тутилган.
Мавзуга оид
17:34 / 08.02.2025
Ўзбекистон Нотариал палатасига раис сайланди
13:03 / 31.12.2022
Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди
10:14 / 14.12.2022
Нотариус томонидан кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш битимини тасдиқлаш регламенти ўзгаради
19:11 / 06.12.2022