Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой жанубида сурункали ёмғирлар табиий офатни келтириб чиқарди, қурбонлар бор
Хитой жанубидаги Гуанси-Чжуан мухтор вилоятида сурункали ёмғирлар натижасида юзага келган тошқинлар 26 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда CCTV телеканали хабар берди.
1 июлдан бери давом этаётган сел ва жала маҳаллий дарёлардаги сув сатҳини кўтариб юборган. 13та шаҳарда сув тошқини қайд этилган. Гуйлинь, Наньнин, Учжоу, Байсэ, Гуйган, Хэчжоу, Циньчжоу, Бэйхай шаҳарлари табиий офатдан жиддий талофат кўрган.
Табиий офат 1,88 миллиондан ортиқ инсон ҳаётини издан чиқарди. Ҳукумат 185 мингга яқин фуқарони хавфсиз жойларга кўчирди.

Фото: Xinhua

Фото: Xinhua

Фото: AFP

Фото: Xinhua
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025