Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Касперский лабораторияси» банк карталаридаги маълумотларни ўғирлайдиган вирусни аниқлади
«Касперский лабораторияси» мутахассислари POS-терминалларга ҳужум қилувчи ва банк карталари маълумотларини ўғирловчи Neutrino «троян»и модификациясини аниқлашди.
«Бизнинг мамлакатга (Россия) бу зарарли дастурнинг барча ҳужумларининг чорак қисми тўғри келади. Neutrino таъсир доирасига Жазоир, Қозоғистон, Украина ва Миср ҳам тушган. Барча уринишларнинг 10 фоизга яқини кичик бизнес корхоналарига зарар етказган», дейилган хабарда.
Лаборатория маълумотига кўра, Neutrino POS-терминаллар учун — ноодатий вирус дастури версиясидир. Бундай вирус тадқиқотчиларга маълум ва бир неча марта тарқалиш методлари ҳамда функцияларини ўзгартирган. Бу сафар троян зарарланган терминаллар орқали банк карталарига тушмоқда.
Шу билан биргаликда Neutrino дарҳол маълумот йиғишга киришмайди. POS-терминали тизимига тушгач, троян бироз вақт кутади. Экспертларнинг тахмин қилишича, бу орқали у ҳимоя механизмини айланиб ўтишга ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
20:32 / 07.03.2025
Telegram иловасида хавфли заифлик аниқланди
21:16 / 04.02.2025
iPhone смартфонларида биринчи марта троян-вирус аниқланди
09:33 / 16.01.2025
Германияда чорва моллари орасида хавфли инфекция тарқалди. Кўплаб мамлакатлар гўшт импортини тақиқлади
18:11 / 11.12.2024