Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон “Қарши-Китоб” темир йўл линиясини электрлаштиришни бошламоқда
Ўзбекистон “Қарши-Китоб” темир йўл линиясини электрлаштириш” инвестицион лойиҳасини йўловчи поездларининг тезюрар ҳаракатини ташкил этиш билан амалга оширишни бошламоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 10 июль куни ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади.
Президент қарорига кўра, лойиҳа 2017-2018 йилларда амалга оширилади.
Инвестицион лойиҳанинг тахминий қиймати 58,87 млн долларни ташкил этади, дейилади қарорда.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ўзининг 18,58 млн долларлик маблағларини йўналтиради. «Ўзбекэнерго» АЖ эса 7,31 млн долларлик сармоя киритади.
Тахминан 14,06 млн доллар марказлаштирилган сармоялар бўлса, Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга 18,92 млн долларлик кредит тақдим этади.
Инвестицион лойиҳа доирасидаги ташқи электр таъминоти объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш «Ўзбекэнерго» АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон раҳбари инвестицион лойиҳа иштирокчиларига солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди.
Мавзуга оид
17:53 / 17.04.2025
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025