Жамият | 19:18 / 13.07.2017
35087
2 дақиқада ўқилади

Онанинг фаросатсизлиги 2 гўдакнинг умрига зомин бўлди

2017 йилнинг 10 июль куни Чилонзор тумани ҳудудида муқаддам тан жароҳати етказиш жинояти учун судланган  М.Р. исм-шарифли она ўзининг 7, 5 ва 3 ёшли қиз фарзандларини уйда қаровсиз қолдирган. У об-ҳаво ҳарорати юқори даражада иссиқ бўлишига қарамай хонадон ойналари ва эшигини ёпиқ ҳолатда қолдириб, хонадон эшигини қулфлаб, ўз ишлари билан кўчага чиқиб кетган. Шу билан  ўзини-ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган ёш фарзандларини хавф остида қолдирган.

Бунинг оқибатида фуқаро М.Р.нинг 3 ва 5 ёшли фарзандлари вафот этган. Ўлим сабаблари аниқланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган матбуот брифингида маълум қилинди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 117-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид