Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Лигаси: «Милан» ва «Зенит» бўлажак рақибларини билиб олди
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Лигаси учун саралаш босқичига қуръа ташланди.
Учинчи саралаш босқичига 58 жамоа етиб келган: 33 жамоа иккинчи босқичдан ўтган, яна 25 жамоа еврокубоклардаги иштирокини энди бошламоқда.
Турнир фаворитларидан бири сифатида қаралаётган Россиянинг «Зенит» клуби асосий ўйинларга ўтиш йўлида «Тренчин» (Словакия) ва «Бней-Йегуда» (Исроил) жамоалари ғолибига қарши баҳс олиб бориши керак бўлади.
Англиянинг «Эвертон» клуби эса «Руцомберок» (Словакия) ҳамда «Бранн» (Норвегия) жуфтлиги ғолиби билан тўқнашади.
«Милан» еврокубокларга қайтишини Руминиянинг «Университат Крайова» клубига қарши ўйинлар билан бошлайди.
Саралашнинг биринчи учрашувлари 27 июль куни, жавоб учрашувлари эса 3 август куни ўтказилади.
Ғолиб жамоалар плей-офф босқичига чиқади, бу босқичда ҳам устун келган жамоалар Европа Лигасига йўлланма олади.

Мавзуга оид
12:15 / 17.03.2025
Миланда Алексей Навалнийга ёдгорлик ўрнатилди
05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар
16:38 / 31.01.2025
«Сити» ўтиш ўйинларидаёқ «Реал»га дуч келди. Барча жуфтликлар маълум
03:32 / 31.01.2025