Тони Блэр Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишига ўз қарашини билдирди
1997-2007 йилларда Буюк Британия ҳукуматига раҳбарлик қилган лейбористлар партиясининг энг муваффақиятли бош вазири Тони Блэр Бирлашган Қиролликнинг ЕИ таркибидан чиқишига доир фикрларини билдирди. Унинг фикрича, бу жараённи тўхтатиш керак. У Sky News телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берди. Суҳбат 16 июль куни Sophy Ridge on Sunday кўрсатувида тўлиқ намойиш этилади.
"Ҳозирда Brexit’га йўл қўймаслик мумкин, деб ўйлайман. Мен ЕИ таркибидан чиқиш амалга ошмаслиги керак, деб ҳисоблайман. Чунки у ҳам иқтисодий ва сиёсий нуқтаиназардан зарар етказади", - деб қайд этган собиқ бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кун жамоатчилик фикри ҳамжамиятда қолиш томон ўзгармоқда. Бунга иқтисодиётдаги ўзгаришлар сабаб бўлаяпти. "Ўтган йилннг шу даврида G7 давлатлари иқтисодиётида энг юқори ўсиш кўрсаткичи бизга тегишли эди. Эндиликда, бизларнинг жамғармалардаги улушимиз 50 йил ичидаги энг паст кўрсаткичда. Халқаро инвестиция ҳамжамияти ҳақиқатдан ҳам бизга салбий ёндаша бошлади. Масалан, автомобилсозлик саноатига киритилаётган сармоялар 30 фоизга қисқарди. Инсонлар турмушида турғунлик кўзга ташланмоқда", - деган Блэр.
Тони Блэр уч маротаба - 1997, 2001 ва 2005 йилларда Лейбористлар партиясини ишончли ғалабага етаклаган. У ҳар доим Бирлашган Қиролликнинг Евроинтеграция тарафдори бўлиб келган ва мамлакатнинг ЕИга аъзолигини қайта кўриб чиқиш бўйича Консерваторлар партиясининг референдум ўтказишга доир ҳар қандай уринишини рад этган. Бу референдум ўтган йил июнь ойида ўтказилди ва 51,9 фоизга 48,1 фоиз нисбатида евроскептиклар фойдасига ҳал бўлди.
Шу йилнинг март ойи охирида амалдаги бош вазир Тереза Мэй ЕИ Лиссабон шартномасининг 50-моддасини кучга киритди. Шу билан мамлакатнинг ЕИ таркибида чиқиш бўйича 2 йиллик, расман ортга қайтариб бўлмайдиган жараёнга старт берилди. Бироқ, Брюссель томони Буюк Британия истаса иттифоқда қолиши мумкинлигини билдирди.
Мавзуга оид
20:19 / 26.11.2024
Британияда дунёдаги энг кекса эркак вафот этди
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:39 / 26.11.2024
Bloomberg: Буюк Британия бир неча ҳафта олдин Украинага ўнлаб Storm Shadow ракеталарини етказган
00:44 / 26.11.2024