Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилмоқда
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилади.
Унинг фаолияти бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш, солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичларининг холислиги ва асослилигини баҳолаш, солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш устидан назоратни амалга оширишга йўналтирилади.
Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекциясида чекланган штат сони Давлат солиқ хизмати органларининг штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан 41 нафардан иборат бўлади.
Мавзуга оид
20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди
10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди
15:03 / 03.05.2025
Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
08:10 / 21.03.2025