Фан-техника | 16:05 / 20.07.2017
13348
1 дақиқада ўқилади
Стив Возняк iPhone’нинг юқори нархига нима сабаб экани ҳақида гапирди
Apple корпорацияси ҳаммуассиси Стив Вознякнинг маълум қилишича, iPhone’нинг баланд нархи смартфон юқори сифат ва ишончга эга эканлиги билан боғлиқ. Бу ҳақда у South China Morning Post нашрига айтиб ўтган.
«Apple маҳсулотлари сифатли, бироқ уларнинг нархи ҳам жуда юқори. Кўплаб инсонлар бунинг учун пул тўлашга рози бўлмоқда», - деди Возняк Хитойнинг Гуандунидаги технологик конференцияда чиқиш қилиб.
Унинг сўзларига кўра, Хитойдаги ишлаб чиқарувчи нархни пасайтириш бўйича доимий равишда изланмоқда, бироқ смартфоннинг функционаллигини ҳам сақлаб қолишмоқчи: «Улар яхши ишлаб чиқилган, чиройли кўринишга эга, нархи эса ўртача даромадга эга кишига мос келади».