Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Неймар туфайли аро йўлда қолди
«Барселона» Неймар бир қарорга келмагунча, трансфер амалиётларини тўхтатади. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатди.
Бироз олдинроқ «Барселона»нинг ушбу футболчиси «ПСЖ»га ўтиши 95 фоизга ҳал бўлгани ҳақида хабар тарқалганди.
Қайд этилишича, каталонияликлар жамоаси бразилиялик футболчи таркибда қоладиган бўлса, ярим ҳимоячи ва марказий ҳимоячи сотиб олишни мўлжаллаган.
Агар Неймар кетишга қарор қилса, режаларни ўзгартиришга тўғри келади.
Бундан аввалроқ Париж клуби футболчи билан келишувга эришгани, аммо унинг нархи борасида музокаралар ўтказмоқчилиги хабар қилинганди. Футболчининг шартномасида 222 миллион евро миқдорида бадал пули белгиланган.
«Барселона» президенти Жозеп Мария Бартомеу жамоа ҳужумчиси Неймарни, унга қизиқаётган «ПСЖ» клубига сотиш нияти йўқлигини билдирди.
У ҳеч бир клуб 222 миллион евро тўлай олмаслиги, бундай пулни тўлаш fair play қоидаларига тўғри келмаслигини билдирган.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025