Ўзбекистон | 19:41 / 21.07.2017
39490
2 дақиқада ўқилади

Президент виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатлар сони 1 миллионга етди

2017 йил 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 1 миллионинчи мурожаат рўйхатга олинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айрим мурожаатлар қуйи даражадаги ижрочилар томонидан лозим даражада тўлақонли ва сифатли кўриб чиқилмоқда, деб айтиш қийин. Баъзи муаммоларнинг ечими эса, айниқса, ижтимоий-иқтисодий, коммунал соҳадаги масалалар Ўзбекистонда рўй бераётган ислоҳотларниниг кўлами ва натижаси билан боғлиқдир ҳамда маълум бир вақтни талаб этади.

Шу ўринда маълумот: Виртуал қабулхона ва Халқ қабулхоналари институтлари мажмуи, уларни ишлатувчи давлат органлари тизими бошқа ҳеч қайси давлатда жорий этилмаган. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниши эса янги тизимнинг энг эътиборли томонидир.

Фото: pm.gov.uz 

Албатта, келажакда соатдек ишлайдиган шундай тизим йўлга қўйилиши керакки, ҳар бир соҳа ва идоранинг самарали фаолияти ариза ва шикоятлар ёзишга эҳтиёж қолдирмайдиган ва инсонлар тўсиқларга дуч келмасдан ўз масалаларини ҳал эта оладиган даражада бўлиши лозим.

Лекин бу муаммоларга албатта барҳам берилади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил ҳаётга тўлиқ татбиқ этилади.
Виртуал қабулхона эса бунга ўз ҳиссасини қўшади.

Мавзуга оид