Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
«Рома» «Манчестер Сити»дан ҳимоячи Александар Коларовни сотиб олгани ҳақида эълон қилди. Римликлар клуби расмий сайтида маълум қилинишича, ушбу трансфер қиймати 5 млн еврони ташкил этган.
31 ёшли сербиялик футболчи римликлар клуби билан 2020 ёзига қадар амал қилувчи шартномани имзолаган.

Якунланган мавсумда Александар Англия чемпионатида 29 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол уриб, бир голга узатма берди. Бу футболчи фаолияти давомида «Црвена Звезда», ОФК ва «Лацио» каби клубларда тўп сурган. У «Манчестер Сити»га 2010 йили келганди.
Ёзги трансферлар вақтида «шаҳарликлар» жамоаси ўнг қанотга, Бакари Санья ўрнига «Тоттенҳэм»дан Кайл Уокерни рекорд даражадаги нарх эвазига сотиб олганди, бугун шу чизиққа «Реал»дан Данило 35 млн евро эвазига харид қилинди. У захира ўйинчиси бўлиши кутилмоқда.


«Манчестер Сити» «Бенфика» дарвозабони 40 миллион еврога сотиб олди


Чап қанотга, Александар Коларов ва ундан олдинроқ жамоадан кетган Гаэль Клиши ўрнига «Монако»дан Бенжамен Мендини трансфер қилиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025