Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида янги қарор лойиҳасини тайёрламоқда. Унинг лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойланган.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412 сонли «Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” қоидаси орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган фақат “ягона дарча” қоидаси орқали тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш назарда тутилмоқда.
Таклиф этилаётган 17-бандга мувофиқ, электрон рақамли имзоларни рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини тақдим этиш “ягона дарча” фаолияти доирасига киритилади.
Бунда электрон рақамли имзо Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги рўйхатга олиш Марказида қайд этилади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025