Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВда тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилади
Эндиликда тарқатилаётган ахборотларга ёш таснифи қўйилади. Яъни, маълум бир ахборотлар телевидение, интернет нашрлар ва бошқа ахборот каналлари орқали “0+”, “7+”, “12+”, “16+”, “18+” ёзувлари билан тарқатилади. Бу барча ота-оналар учун яна бир карра ўз фарзандлари соғлиғини муҳофаза қилиш борасида қўшимча масъулият юклайди, деб хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Facebook'даги саҳифасида.
Маълум қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Қонун лойиҳаси болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Қонун лойиҳаси билан жамоатчиликни яқиндан таништириш ва уларнинг таклифларини олиш мақсадида жойларда ўтказаётган мулоқотларда фуқаролар ўзларининг кўплаб таклифларини билдиришган.
Мавзуга оид
10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди
10:05 / 02.05.2025
RSF янги рейтинги: ОАВ эркинлиги тарихий паст даражага етди
13:53 / 19.04.2025