Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль суғурта полисига бошқа инсонни қандай қўшиш мумкин?
САВОЛ: Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суғурта полисига ўғлимни қўштирмоқчи эдим, бунда қандай ҳужжатлар керак бўлади?
М.УМАРОВ,
Тошкент шаҳри
ЖАВОБ: Мажбурий суғурта шартномаси амал қилиш даврида транспорт воситасини бошқаришга қўшимча равишда ҳайдовчи қўшилган тақдирда суғурта қилдирувчи ёзма шаклда ариза билан қўшилаётган ҳайдовчининг (жисмоний шахснинг) паспорти ёки бошқа шахсини тасдиқловчи гувоҳномасини, транспорт воситасини бошқаришга берилган ишончнома, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғурта полисининг асл нусхасини тақдим этади ва суғурталовчи томонидан суғурта полиси қайта расмийлаштириб берилади.
Саволга «Ўзагросуғурта» АЖ бошқаруви юридик департаменти бошлиғи Илҳом ИШОНҚУЛОВ жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
17:12 / 26.05.2025
«Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» ташкил этилади
13:00 / 09.04.2025
Lloyd’s of London Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантиришга кўмаклашади
15:07 / 25.02.2025
Айрим асбоб-ускуналарни суғурталаш харажати бир қисми қоплаб берилади
14:53 / 11.02.2025