Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Қатарнинг ҳаж зиёрати бўйича талабини “уруш эълон қилиш” деб атади
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Қатарнинг мусулмонларнинг Маккага ҳаж зиёратини байналмилаллаштириш ҳақидаги талаби қиролликка қарши “уруш эълон қилиниши” ҳисобланишини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.
“Қатарнинг муқаддас жойларни байналмилаллаштириш талаби тажовузкорлик ва қиролликка қарши уруш эълон қилиш ҳисобланади”, деб айтди ал-Жубайр.
Унинг айтишича, Саудия Арабистони муқаддас жойларни байналмилаллаштириш устида ишлаётган исталган мамлакатга жавоб беришга ҳақли.
Шу билан бирга Қатар бундай талабни қўйганининг ҳеч қандай расмий тасдиғи йўқ.
Бироқ Қатар Ар-Риёд Маккага ҳаж сафарини сиёсийлаштирганини эслатиб ўтган, ваҳоланки ислом бошқа динлар каби муқаддас жойлар ва ҳажни ўтказишда сиёсат йўқлигини назарда тутади.
Мавзуга оид
07:50 / 22.05.2025
Пентагон Қатар томонидан Трампга совға қилинган самолётни қабул қилди
11:45 / 15.05.2025
Трамп Қатарда нима қилди: миллиардлик битимлар, ҳашамат ва АҚШ президенти оиласининг шахсий манфаатлари
11:30 / 12.05.2025
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади
10:14 / 02.05.2025