Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекэнерго» Қандим газни қайта ишлаш заводини ЭУТга улади
«Ўзбекэнерго» АЖ «Қандим газни қайта ишлаш заводини ташқи электр таъминотини қуриш» лойиҳасини якунлади. У мазкур лойиҳа доирасида барча қурилиш-монтаж ишларини поёнига етказди. Компаниянинг жорий йил биринчи ярим йиллигига доир ҳисоботда шу ҳақда сўз боради.
Компаниянинг қайд этишича, лойиҳа доирасида 89,4 кмлик «Бухоро-Қандим» электр узатиш линияси подстанцияси 220 кВ кучланишли линияга уланган. Лойиҳа қиймати 80 млн долларга баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, «Лукойл» компанияси «Ўзбекнефтегаз» билан ҳамкорликда 2004 йилдан бери Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот лойиҳаси доирасида Қандим лойиҳасини амалга ошириб келади. Қандим конлари гуруҳига олтита газ конденсатли конлар - Қандим, Қувачи-Олот, Оққум, Парсонкўл, Хожи ва Ғарбий Хожи конлари киради.
Қандим газни қайта ишлаш заводининг биринчи навбати 2017 йил декабрида фойдаланишга топширилади.
Мавзуга оид
21:35 / 30.01.2025
Шавкат Мирзиёев «Лукойл» асосчисини қабул қилди
14:41 / 19.07.2024
Словакияга Украина орқали «Лукойл»дан нефт етиб келиши тўхтади
18:09 / 04.07.2024
“Лукойл”га нисбатан нархларни сунъий ошириш аломатлари билан иш қўзғатилди
20:29 / 01.09.2022