Спорт | 15:45 / 03.08.2017
12798
2 дақиқада ўқилади

Кличко: «Нимани орзу қилган бўлсам, барчасига эришдим»

Бокс бўйича оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко спорт фаолиятини якунлашига туртки берган сабаблар ҳақида тўхталиб ўтди.

«Мен якуний ва аниқ қарорни қабул қилиш учун атайин бир неча ҳафта кутдим. Бу у тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилишда қўл келиши керак эди. «Уэмбли»даги жангдан сўнг анча вақт ўтиши керак эди. Ҳаваскор боксчилик, кейин эса профессионал даражадаги пайтларимда нимани орзу қилиш мумкин бўлса, барчасига эришдим, ҳамда энди иккинчи, спортга алоқаси бўлмаган фаолиятни бошламоқчиман. Биласизми, мен боксда шундай узун ва жуда муваффақиятли йўлни босиб ўтишимга ҳеч ким ишонмаганди. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Биринчи навбатда бу менинг оилам, жамоам ва кўплаб мухлисларимга тегишли», - дея унинг сўзларини келтиради BoxingScene.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда Владимир Кличко Олимпия ўйинлари ғолибига айланганди.

Аввалроқ эса Владимир Кличко фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берилди.

Мавзуга оид