Жамият | 12:37 / 03.08.2017
23834
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонлик олим бархан қумдан ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди

Фото: Kruz.uz

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими илмий ходими – кимёгар-олим Шарибай Туремуратов бархан қумдан силикат ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Ушбу янги ихтиро, яъни силикат ғишт асосан оҳак (15%) ва Республикада жуда кўп миқдордаги бархан қуми (85%) асосида олинади. Силикат ғишт формаси, ўлчамлари ва фойдаланиш турлари бўйича керамик ғиштдан фарқ қилмайди. Силикат ғишт 250х120х65 мм ўлчамларида тайёрланилади. Механик мустаҳкамлиги бўйича ғишт 75, 100, 125, 150 ва 200 марка кўрсаткичларига эга.

Техник-иқтисодий кўрсаткичлари (афзалликлари) бўйича силикат ғишт керамик ғиштлардан юқори туради. Силикат ғиштни ишлаб чиқиш учун 2 баравар кам ёқилғи, 3 баравар кам электр энергияси, 2,5 баравар кам ишчи кучи ишлатилади ҳамда силикат ғиштнинг ўзига тушар баҳоси 25-35% фоизга камаяди.

Бугунги кунда янги ғишт турининг апробация ва лабораториялик тажриба намунаси мавжуд бўлиб, яқин вақтлар ичида мазкур силикат ғиштнинг ҳар хил маркадаги тажриба-синов намуналари олинади ва амалиётда фойдаланишга татбиқ қилинади.

Мавзуга оид