Жаҳон | 08:35 / 04.08.2017
11175
1 дақиқада ўқилади

АҚШда WannaCry вирусини тўхтата олган дастурчи ҳибсга олинди

Фото: AP

Бутун дунё бўйлаб кўплаб компьютерларни зарарлаган WannaCry вирусини тўхтата олган британиялик дастурчи Маркус Хатчинс Лас-Вегасда Федерал қидирувлар бюроси ходимлари томондан ҳибсга олинди.

Sky News нашри маълумотларига кўра, Kryptos Logic компаниясининг 22 ёшли ходими минглаб хакерлар иштирок этган киберхавфсизлик анжуманидан кейин ушланган.

Британиянинг жиноятчиликка қарши агентлигида бу маълумот тасдиқланган, бироқ бу “АҚШ ҳукуматига тегишли масала” деб айтилган.

Ҳозирча дастурчи айнан нимада айбланаётгани номаълум, ФҚБ эса изоҳ бермаяпти.

3 августда WannaCry вируси яратувчилари интернет-картмонлардаги барча пулларни ечиб олишгани маълум бўлди. Twitter-бот ёрдамида хакерлар картмонларини кузатувчи Quartz сайти маълумотларига кўра, ҳужум ташкилотчилари деб эҳтимол қилинаётган номаълумлар 12 май кунидан бери биткоин-картмонларда сақланган 140 минг долларни ечиб олишга муваффақ бўлганлар. 

Мавзуга оид