Жаҳон | 19:25 / 04.08.2017
34842
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг Сибирга сафари: Балиқ ови ва Байкалнинг экологик ҳолати ҳақида

Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин Узоқ Шарқ ва Сибир атрофига қилган сафари давомида Байкал кўлида бўлди.

Жума куни кўлга ташриф буюрган давлат раҳбари бу жойдаги экологик вазият аянчли ҳолда эканлигини айтиб ўтган. Шундан сўнг, Путин рамзий маънода оқ фарель балиғини кўлга қўйиб юборди. Атроф-муҳитни қайта тиклаш мақсадида Байкалда балиқчилик хўжалигини ривожлантириш учун 50,000 майда балиқлар сувга қўйилди.

Шунингдек, маҳаллий аҳолининг кейинги «президентлик сайловларда иштирок этиши»ни сўраб мурожаат қилганларга Путин ўйлаб кўришини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, у Жанубий Сибир томон йўл олиб, Благовещенск ва Улан-Удэ маъмурий бирликларидаги вазият билан танишиш учун жўнаб кетган. Йўл-йўлакай давлат раҳбари шимолий тайгалардан бирида балиқ овлаб, икки соатлик уринишдан сўнг шука балиғини қармоққа илинтирди.

Мавзуга оид