Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раққада тахминан 2 минг террорчи қолди - коалиция
Суриянинг Раққа шаҳрида тахминан 2 минг террорчи қолди, деб хабар берди АҚШ президентининг ИШИД билан кураш бўйича Халқаро коалициядаги махсус вакили Бретт МакГерк.
«ИШИД Раққанинг ҳар бир жойини ушлаб қолмоқчи, у омон қолиш учун курашмоқда», - дея хабар берган МакГерк.
Унинг сўзларига кўра, 2014 йилдан бери ИШИД террорчилик гуруҳидан Сурия ва Ироқнинг тахминан 70 минг кв. км. ҳудуди озод қилинди.
«Ироқда террорчилар эгаллаб олинган ерларнинг 78 фоизи устидан назоратни йўқотди, Сурияда эса – 58 фоиз устидан. Сўнгги 6 ой ичида ИШИДдан тахминан 20 минг кв. км. ҳудуд озод қилинди», - дея аниқлик киритди махсус вакил.
Шунингдек, МакГеркнинг таъкидлашича, Ироқнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри – Мўсулни озод этиш бўйича амалиёт якунланди, ҳамда ҳозирги пайтга келиб, Раққа ҳудудининг 45 фоизи озод этилган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025