Жаҳон | 11:49 / 05.08.2017
8517
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар маҳкамасидаги ўзгаришлар Япония ҳукумати рейтингини кўтарди

Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукуматини қўллаб-қувватлаш рейтинги Вазирлар маҳкамаси таркибидаги ўзгаришлардан сўнг ўсди. Мамлакатнинг етакчи нашрлари томонидан ўтказилган сўровлар натижаси шундан далолат қилмоқда. 

Айни вақтда Абэ ҳукуматини қўллаб-қувватлаш даражаси 35-42 фоизгача кўтарилди. Ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар 3 августда амалга оширилган эди. 

Mainichi нашрига кўра, ҳукумат рейтинги июль ойидаги сўров натижасидан 9 фоизга ўсиб 35 фоизни ташкил этган. 

Бунда Nikkei нашри кўрсаткичи 3 пунктга кўтарилиб, 42 фоизни ташкил этмоқда. 

Yomiuri газетаси ўтказган ижтимоий сўров ҳам 6 пунктга ўсиш кузатилгани ва аҳолининг 42 фоизи Вазирлар маҳкамасини қўллаб-қувватлаётганини кўрсатмоқда.

Бироқ Nikkei нашрининг ёзишича, бу барибир Абэ ҳукумати учун етарли эмас. Бу рақамлар бош вазир Абэ, унинг вазирлари ва Япония либерал-демократик партияга ишончсизлик катта эканини кўрсатади.  

3 август куни Абэ ҳукумат таркибида кескин ўзгаришларни амалга ошириб, 19 нафар янги вазирни тайинлаган эди. 

Мавзуга оид