Видео: Автомобиль йўлидан югуриб кетаётган каркидон тармоқда машҳур бўлиб кетди
Ҳиндистоннинг Ассам штатида автомобиллар серқатнов бўлган йўлдан югуриб кетаётган каркидон видеога олинди. Ролик BBC News’нинг Twitter’даги саҳифасида 4 август куни эълон қилинди. Видеога бир сутка ичида 3,8 минг лайк босилди ва у 2,4 мингдан ортиқ репост қилинди.
Ҳинд каркидони (бир шохли каркидон) – Осиёда ҳажми бўйича филдан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг оғирлиги 2,5 тоннага етиши мумкин. Сўнгги юз йилда унинг тарқалган жойлари жуда қисқарди, бу ҳайвонлар фақатгина Покистон, Шарқий Ҳиндистон ва Непалда яшайди. Уларнинг барчаси қўриқланувчи ҳудудларда яшайди, сабаби браконьерлар учун жуда катта қизиқиш туғдиради.

Мавзуга оид

20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди

11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025