Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Неймар трансфери амалга ошишида «ПСЖ»га ёрдам кўрсатган
«ПСЖ» президенти Носир ал-Хелайфий Неймарнинг трансферини амалга оширишда «Барселона» ёрдам бергани ҳақида гапирди. Ла Лига бу трансферни тўхтатиб қолмоқчи бўлганди, аммо бу трансфер амалга оширилди.
«Ла Лига Неймар трансферини тақиқлаб қўймоқчи эди. Шунда «Барселона» раҳбарияти вакили менга қўнғироқ қилиб, муаммони биргаликда ҳал қилишимиз мумкинлигини билдирди. Мен биз бунга тайёр эканимизни айтдим. Бу дунёнинг энг яхши клубларидан биридир.
Мен Неймар трансфери ҳақида 3 йил олдиндан буён ўйлардим. Музокараларни қандай ўтказишимизни режалаштириш учун бир йил сарфладик. Икки ҳафта олдин эса биз бу ишга киришдик.
Бу жуда мураккаб трансфер бўлди. Биз тунларни уйқусиз ўтказдик. Бу ишдаги ҳаракатлар учун жамоага миннатдорчилик билдираман. Бизда мақсад бор эди ва биз бу мақсадга эришдик», — дея Ал-Хелайфийнинг сўзларини келтирган Goal нашри.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025