Жамият | 19:11 / 07.08.2017
31031
2 дақиқада ўқилади

Мактаб ўз ходимлари билан ҳар йилда янгидан меҳнат шартномаси тузиши тўғрими?

САВОЛ: Мактабда ходим ва муассаса ўртасида шартнома муддати бир йилга тузилиб, ҳар йили, масалан, август ойида шартнома яна қайта тузилиши мумкинми?

Шариф, Қўчқўрғон.

ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 75-моддасига биноан меҳнат шартномалари:

- номуайян муддатга;

-беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;

- муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.

Меҳнат кодексининг юқоридаги нормаси таълим муассасаларидаги иш берувчи (директор) ва ходим (ўқитувчи) муносабатларига ҳам татбиқ этилади.

Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 76-моддасига кўра муддатли меҳнат шартномалари:

- бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда;

- корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан;

қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин.

Саволга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бош юрисконсульти С.Миразимов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Мавзуга оид