Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA олимлари Ерга астероид яқинлашганда сайёранинг ҳимоя тизимини текшириб кўрмоқчи
Кузда Ерга астериод бўлаги яқинлашиб келиши кутилмоқда, деб хабар беради NASA кузатувчилари.
Бу ҳолат унчалик қўрқинчли ва ташвишга сабаб бўлувчи эмас, қайтанга, агентлик сайёранинг ҳимоя тизимини нечоғли самарали ишлашини текшириб олиш имконияти пайдо бўлганидан хурсанд бўлмоқда.
2012 TS4 астероиди Ерга яқинлашиб келиш санаси тахминан 12 октябрь кунига тўғри келади. NASA олимларининг таъкидлашича, у Ер юзасидан 6,800 км узоқликдаги чегарадан ўтмайди. Шунга қарамай, мутахассислар унинг фазодаги аниқ ҳаракатланиш чизиғини айтиб бера олмайди, сўнгги марта олимлар астероидни 2012 йили кузатишган эди.

NASA тадқиқот марказидаги кузатиш майдонларида ойига юзлаб бундай майда фазо бўлакларининг ҳаракатланиши ва Ерга яқинлашуви кузатилади.
Мавзуга оид
14:20 / 14.05.2025
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?
09:41 / 14.05.2025
Хоразмдаги уйлардан бирига астероид тушгани рад қилинди
23:01 / 22.04.2025
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
18:18 / 03.04.2025