Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tencent компанияси раҳбари Осиёнинг энг бой одамига айланди
Электрон тижорат гиганти Alibaba асосчиси Жек Ма Forbes журнали бўйича Осиёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатидаги етакчиликни Tencent телекоммуникация компанияси раҳбари Ма Хуатэнга бой берди.
Нашр маълумотларига кўра, Хуатэн илк бор бу рўйхатга бошчилик қилмоқда, унинг бойлиги айни вақтда 37 млрд долларга баҳоланган. Кечагина энг юқори поғонани 36,4 млрд доллар билан Жек Ма эгаллаб турганди, бироқ Tencent акцияларининг Ҳонгконг биржасида қимматлашиши натижасида Хуатэн бойлиги 36,2 млрд дан 37 млрд гача кўпайган.
Хитойнинг Tencent компанияси WeChat мессенжери ва бир қатор оммавий онлайн-ўйинлар яратувчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
21:02 / 23.04.2025
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади
22:55 / 11.12.2024
Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
12:15 / 24.10.2024