Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Чикаго шаҳрида кўчадаги одамлар ўққа тутилди
АҚШнинг Чикаго шаҳрида номаълум кимсалар кўчадаги одамларни ўққа тутдилар, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.
Маълумотларга кўра, бир неча эркак 8 август маҳаллий вақт билан соат 22:30ларда йўл четидаги одамларга ўқ узган. Оқибатда камида 6 киши яраланган, бир киши ҳалок бўлган. Кейинроқ қурбон номи маълум қилинган, у 28 ёшли Альфред Митчелл бўлиб чиққан.
Жабрланувчилардан бири қариндошининг айтишича, жиноятчилар қўшнилари билан барбекю тайёрлаётган катта оила аъзоларини ўққа тутишган. Улар орасида болалар ҳам, кексалар ҳам бўлган.
Воқеа Бронзевиль тумани полиция бошқармасидан 2 мавзе берида юз берган. Жиноятчилар воқеа жойидан яширинишган, улар қидирилмоқда.
Полициячиларнинг айтишича, жиноятчилар кузатув камераларига муҳрлангани эҳтимоли катта. "Биз кўчадаги баъзи биноларда жойлашган кузатув камераларидан бири жиноятчилар автомобили ва унинг рақамини қайд қилганига умид қилмоқдамиз", деб айтган Чикагода зўравонликка қарши курашувчи фаоллардан бири. Унинг айтишича, ҳозирча полицияда бошқа маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
14:20 / 21.08.2024
Чикагода минглаб кишилар Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди
09:44 / 20.08.2024
Ҳаррис қурултойда режадан ташқари мурожаат билан чиқди
08:02 / 20.08.2024
АҚШда Демократик партия қурултойида намойишчилар панжарани бузиб ўтди
16:15 / 19.03.2023