Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳайдовчисиз автомобиллар учун инфратузилма яратилади
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россияда ҳайдовчисиз транспорт ҳаракатланиши учун зарур инфратузилма яратишга доир масалаларни ўрганиб чиқиш вазифасини топширди. Бу ҳақида ҳукумат матбуот хизматида маълум қилинди.
Медведев ҳукумат раиси ўринбосари Аркадий Дворковичга ҳайдовчисиз автомобиллар ҳаракати учун йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари рўйхатини тузиш вазифасини топширди. Янги инфратузилма воситалари билан жиҳозлаш ишларини йирик шаҳарлар, шунингдек «Шимол – Жануб» ва «Ғарб – Шарқ» транспорт коридорларида олиб бориш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Медведев жамоатчилик транспорти ва юк машиналарида йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга йўналтирилган "сунъий интеллект" тизимини қўллаш масаласини ўрганиб чиқиш вазифасини ҳам берди.
Энергетика вазирлиги, Савдо-саноат вазирлиги ва "Ростехнадзор"га автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳамда зарядловчи станцияларда жойлашув ва эксплуатацияга доир ягона талаб ўрнатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025