Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA "X сайёра" мавжудлигини расман тасдиқлади
NASA олимлари авваллари ОАВ томонидан "охир замон даракчиси" дея таъриф берилган Нибиру ёки "X сайёра" мавжудлиги расман тасдиқланган ҳисоботни чоп этишди.
Ҳисоботда таъкидланишича, дарҳақиқат, сирли "X сайёра" мажуд. Унинг Қуёшгача бўлган масофаси Нептуннинг юлдузга нисбатан жойлашувидан 20 карра кўп. Бу гипотетик космик жисм Ердан 10 карра оғир массага эга бўлиши мумкин. Астрономлар "X сайёра" 10-20 минг йилда юлдуз атрофида тўлиқ айланиб чиқади, дея тахмин қилишмоқда.
Сайёра борлигига ишора қилувчи далиллар Калифорния технология институти мутахассислари томонидан аниқланган. NASA'нинг сайёралар бўлими раҳбари Жим Грин шахсан унга олим сифатида янги сайёранинг мавжудлиги эҳтимоли жуда қизиқ эканини айтган.
Бугунга келиб, бундай сайёранинг мавжудлигига ишора қилувчи барча таъкидловлар кузатувларнинг чекланган маълумотларига асосланган назарий моделлар ҳисобланади. Шунга қарамай, тадқиқот ажойиб натижалар кўрсатиши мумкин бўлган жараённинг бошланиши ҳисобланади, дейилади NASA сайтида.
Таъкидлаш жоизки, "X сайёра" Ерга ҳеч қандай таҳдид солмайди - у баъзи ОАВлар ёзганидек бизнинг сайёрамизга яқинлашаётгани йўқ.
Ўтган йили айрим матбуот вакиллари мустақил экспертларга таяниб, 2017 йилда Ер Нибиру билан тўқнашиб, йўқ бўлиши ҳақида ёзишган эди. Бироқ кейин "X сайёра" мавжудлигига доир маълумотлар олимлар томонидан инкор этилганди.
Мавзуга оид
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
23:01 / 22.04.2025