Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA "Сайёра посбони" лавозимида ишламоқчи бўлган 9 ёшли боланинг аризасини рад этмади
Ўтаётган бир неча ҳафталар давомида NASA агентлиги "Сайёра посбони" лавозимига янги ходимни ёллаш учун эълон берган эди. Агентликнинг Кадрлар билан ишлаш бўлимидагилар тўққиз ёшли боладан ариза қабул қилгани барчани ҳайрон қолдирди.
"Мен барча сайёра ва келгиндиларнинг жанги тасвирланган, ўзга оламлар ҳақида олинган филмларни кўрганман. Ўйлайманки, тўққиз ёш бўлишимга қарамай, бу ишни эплай оламан", дейди Нью-Жерсидан хат ёзган Жек Дэвис.
NASA раҳбарияти ушбу аризани эътиборсиз қолдирмаган ва Дэвисга жавоб хатини йўллади.
"Ҳурматли Жек, биз сенинг интилиш ва истакларингни қадрлаймиз. Шу билан бирга таклиф этилаётган иш ўрни ҳақида бироз маълумотларни ойдинлаштириб ўтсак, бу лавозимдаги ходим Ой ва Марсдаги тадқиқотлар давомида қўлга киритилган фазовий жисмларни ўрганади, микроб ва ифлосланишларнинг Ерда тарқалмаслиги учун масъул бўлади. Шунингдек, Қуёш тизимидан бизга йўналган ифлосланиш миқдорини аниқлайди", дейилади жавоб хатида.
NASA агентлигининг Сайёраларни илмий ўрганиш бўлими бошлиғи Жеймес Грин ёзган жавоб хатида болакайга рад жавоби берилмаган.
"Бундан ташқари бизга келажакда катта муваффақиятларга эриша оладиган етук олим ва муҳандислар керак. Шунинг учун мактабдаги таълимда аъло баҳоларга ўқишингни сўраб қоламиз. Бир кун келиб, сени NASA таркибидан кўришдан мамнун бўламан", деб якунланган жавоб хати.
Айни пайтда "Сайёра посбони" лавозимида фаолият олиб бораётган Кэтрин Конлининг йиллик даромади 127,000 АҚШ долларини ташкил этади.
Мавзуга оид
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
23:01 / 22.04.2025