Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook видеога тасвир қўшувчи ёки ўчирувчи технологияни яратган стартапни харид қилди
Facebook компанияси янги функцияларни жорий қилиб, ижтимоий тармоқни ривожлантиришда давом этмоқда. Энг йирик ижтимоий тармоқ Германиянинг Fayteq стартапини харид қилади. Fayteq видео билан ишлашга мўлжалланган плагинлар ишлаб чиқаради. Fayteq турли видеомуҳаррирлар учун созламаларни ишлаб чиққан, масалан, Adobe After Effects. Hi-News шу ҳақида хабар берди.
Facebook немисларнинг муайян объектларни видеодан ўчириш ёки "йўл-йўлакай" қўшиб кетиш имконини берувчи ишланмасига қизиқиб қолди. Яқинда ижтимоий тармоқ Facebook иловаси ҳамда гаджетлар камераси билан ишловчи тўлдирилган реаллик платформасини ишга туширганди. Афтидан, Fayteq стартапи хариди AR-йўналишда янгича имкониятларни яратади.
Fayteq ишлаб чиқарган илованинг ишлаш тамойили оддий: алгоритм объектив қамраб олган реал объектларни аниқлайди, кейин эса роликка мавжуд видеоқаторга хос муайян рақамли эффектларни қўллайди.
Бундай технология Facebook'даги трансляциялар ёки Instagram тарихида қўл келиши мумкин. Стартапнинг юқорида қайд қилинган "компьютерча нигоҳ" технологиясидан ташқари кўпчиликни қизиқтириши мумкин бўлган бошқа ишланмалари ҳам бор.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024