Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
Япониянинг Уцуномия шаҳрида официантлар сифатида маймунлар ишлайдиган Kayabuki bar кафеси фаолият кўрсатади. Кафе эгаси Каору Оцукига илк маймун Яччанни унинг дўсти бир неча йил аввал совға қилган. Маймун шунчалик қобилиятли бўлиб чиққанки, қандайдир вақтда ўзидан ёшроқ бўлган маймунни салфеткалар тарқатишга ўргатган.
Кафедаги бош официант 17 ёшли Фуку-тян лақабли макака бўлиб, у мижозларга салфеткалар ва ичимликлар олиб боради.
Фуку-тянни дастурхон тузашга Яччан ўргатган. Айни вақтда кафе эгасида яна бир нечта макака болалари бор, бироқ улар ҳозирча официант сифатида ишлай олмайдилар, аммо мижозлар билан бажонидил суратга тушадилар.
Кафе эгасининг айтишича, маймунлар унга оиласидан ҳам яқинроқ бўлиб кетган.
“Мен уларни ҳар куни кузатаман, овқатлантираман, тарбиялайман ва ухлашга ётқазаман”, деб айтмоқда япониялик.
Баъзилар Оцуки маймунларни эксплуатация қилади, деб ҳисоблайдилар, бироқ Оцукининг таъкидлашича, маймунлар ўз ишларидан завқ оладилар.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025