Фан-техника | 09:58 / 17.08.2017
16471
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Samsung совутгичлари

Samsung компанияси 2016 йилнинг июль ойида Artel ишлаб чиқариш базаларида Samsung бренди остидаги совутгичларни ишлаб чиқаришни кенг кўламда йўлга қўйди.

Бундай кенг кўламли лойиҳани ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш Artel компаниясининг тажрибали мутахассислари ҳамда “Samsung Electronics” компаниясининг экспертлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Ўзбекистонда Samsung совутгичларини ишлаб чиқаришда Artel заводларининг танланиши бежиз эмас. Artel заводларида замонавий асбоб-ускуналар ва тажрибавий иқлим лабораторияларининг борлиги, Samsung каби жаҳон гигантининг юқори норма ва стандартларига мос келувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга яхши асос бўлади. Таъкидлаб ўтиш лозимки, Artel маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида сифатни қаттиқ назорат қилиш йўлга қўйилган бўлиб, бу жараён хатто кичик камчиликларни топа олишга қодир. Бу эса ўз ўрнида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори сифатини таъминлайди.

Ҳозирги пайтда Samsung совутгичларининг ҳажми 290 ва 320 литр бўлган 4 та моделини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Бу моделлар истеъмолчиларнинг хоҳиши ва талабидан келиб чиқилган ҳолда конфигурацияси ва музлатиш камерасининг жойлашуви билан фарқланади. Барча совутгичлар қатор фойдали ишланмаларга эга бўлиб А+ энергосамарадорликнинг юқори синфига киради. Samsung совутгичларида қўлланилаётган сўнгги технологик ишланмалар орасида Multi Air Flow кўп оқимли совутиш тизимига тўхталиб ўтиш лозим.

Samsung совутгичларида Multi Air Flow замонавий кўп оқимли тизимидан фойдаланилади, у совуқ ҳавони барча бўлимлар ўртасида тез ҳамда бир ҳажмда тақсимлаш имконини беради. Шу туфайли совутгичдаги ҳар бир маҳсулот керакли нам ва совуқ миқдори билан таъминланади, бу эса маҳсулотларингиз янги ҳолда, узоқ вақт давомида сақланишини кафолатлайди. Samsung музлатгичлари электр тармоқдаги ўзгаришларга бардошли бўлиб, босим 187 вольт бўлганда ҳам ишлаши мумкин.

Яқин ўтмишда ҳар бир уй бекаси албатта ҳар ой совутгични эритиши лозим эди. Бу оғир ва машаққатли жараён бўлиб, у уй бекаларининг дам олиш кунининг ярмини қамраб оларди. Бироқ энди барчаси No Frost тизимининг пайдо бўлиши билан ўзгарди, у туфайли музлатиш камераси деворларида музли “пўстинлар” пайдо бўлмайди, совутгич қисмида эса ҳаво айланиши мос ҳароратга келтирилади ва бунда маҳсулотлар янги ҳамда витаминларга бой ҳолда сақланади.

Совутиш бўлими ҳажми 250 литрга тенг бўлиб бундай ҳажм катта оиланинг озиқ-овқатга бўлган эхтиёжини қондира олади. Бундан ташқари, тобланган шишадан тайёрланган Easy Slide чиқарилувчи полка кўзингизни қувонтиради. У совутгичнинг орқа девори ёнида жойлаштирилган маҳсулотларни осонлик билан чиқариб олиш имконини яратади. Музлатиш камерасига келадиган бўлсак, SamsungRB29FERNDSA_WW ва SamsungRB29FSRNDSA_WW моделларидаги 98 литрлик ҳажм анча катта миқдордаги гўшт маҳсулотларини, шунингдек, сабзавотлар ва меваларни сақлаш учун имконият беради.

Samsung музлатгичлари инверторли компрессорлар билан жиҳозланган бўлиб, у тежамкорлиги, ишончлилиги, узоқ муддат ишлаши, шунингдек, оддий моторлар билан солиштирганда шовқинининг паст даражаси билан ажралиб туради. Инверторли компрессор ўз самарадорлиги туфайли кам қувват истеъмол қилади ва сизнинг электр энергияси учун тўловларингизни камайтиради.

Якин орада, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи Samsung музлатгичларининг модель қатори ҳажми 302 ва 310 литр бўлган яна иккита - RT-29 ҳамда RB-31 модели билан тўлдирилиши режалаштирилмоқда.

Artel заводларида ишлаб чиқарилаётган Samsung совутгичлари харидорлар талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилмоқда. Шубҳасиз, бундай ҳамкорликлар аҳолининг ҳаёт даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Бугунга келиб дунёга машҳур Samsung бренди остида ишлаб чиқарилаётган сифатли ва технологик жиҳозланган маҳсулотларни харид қилиш учун мамлакатимиз аҳолисига барча қулайликлар яратилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид