Жаҳон | 00:33 / 18.08.2017
9941
1 дақиқада ўқилади

Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди

17 августда Хитойнинг шимолида жойлашган Ляонин вилоятида кучли портлаш овози янграган. Аниқланишича, Далянь шаҳридаги кимё заводларидан бирида фавқулодда вазият юз берган. Портлашдан кейин заводда кучли ёнғин чиққан: гувоҳларнинг айтишича, аланга ўнлаб метрларга юқорига кўтарилган.

Вулқон отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Бу орада ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан олинган видео пайдо бўлди. Видеода портлаш вақти қайд қилинган. 

 

Мавзуга оид