Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сохта ҳужжат тайёрлаб, қайнакасининг уйини сотиб юборган аёл фош этилди
Тошкент вилоятида сохта ҳужжат тайёрлаб, қайнакасининг уйини сотиб юборган аёл фош этилди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Маълум бўлишича, Бўка туманида яшовчи, уй бекаси, 1970 йилда туғилган Баҳора Шухратова (исм-фамилияси ўзгартирилган) ўзининг шаръий турмуш ўртоғи бўлган Оҳангарон шаҳрида яшовчи Муслимбек Абдушукуровнинг акаси, 1963 йилда туғилган Мухлисбек Абдушукуровнинг номидаги Оҳангарон шаҳар 4-даҳасида жойлашган хонадонни, фуқаро 1950 йилда туғилган Наиля Гизатулинага ўзи томонидан тайёрланган Мухлисбек Абдушукуров номидан уйни сотиш учун рухсат берилган сохта ишончномани кўрсатиб, уйни сотиш ҳуқуқига эга эканлигини айтиб, 5000 АҚШ долларига сотиб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025