Жамият | 16:12 / 20.08.2017
6805
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда фуқаро 2 килограммдан ортиқ марихуана билан ушланди

2017 йилнинг 17 август куни тахминан соат 16:00 ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Комплекс” тезкор тадбири давомида, Миробод туманида жойлашган мебеллар дўкони ёнида фуқаро Алексей Фоменко тўхтатилиб, ундан кейинчалик ўтказиш мақсадида сақлаб келаётган, оғирлиги 2 килограмм 161,33 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.  Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, озгинадан кўпроқ миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид