Жаҳон | 12:58 / 22.08.2017
3800
1 дақиқада ўқилади

Филадельфияда икки поезд тўқнашиб кетди, жабрланганлар кўп

Америка Қўшма Штатларнинг Филадельфия шаҳри Аппер-Дарби туманида тезюрар поезд перронда турган поездга келиб урилди, деб ёзмоқда Time нашри.

Тўқнашув натижасида поезд рельслардан чиқиб кетган.

Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, 33 киши жароҳат олди, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Жабрланганлар туман шифохоналарига олиб кетилган.

Темир йўл фалокати сабаблари ўрганилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид