Ўзбекистон | 14:46 / 22.08.2017
13595
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишлари - Марказий Осиё

Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги устувор вазифаларни белгилади. Бу ҳақида бугун матубот анжуманида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Комил Рашидов маълум қилди, дейилади 24.kg сайтида. 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев асосий эътибор Марказий Осиё мамлакатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистонга қаратилишини маълум қилган. Чегараларнинг белгилаб олиниши ва сув ресурсларининг тақсимланиши минтақа билан узвий боғлиқ. 11 август куни Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё - Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишлари" номли конференция бўлиб ўтди ва у БМТ Тараққиёт Дастури ваколатхонаси ҳамда ЕХҲТ томонидан қўллаб-қувватланган. 

"Ҳар қандай йирик минтақавий транспорт-коммуникация ва энергетика лойиҳаларини минтақа мамлакатлари иштирокисиз амалга ошириб бўлмайди. Халқларимизни умумий маънавий қадриятлар, умумий тарих бирлаштириб туради", - дея таъкидлади Комил Рашидов. 

У Афғонистон ҳам бундан истисно эмаслигини қўшимча қилди. Ўзбекистон унинг қайта тикланишига доимо ўз ҳиссасини қўшиб келади, дейилади манбада. 

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Бишкек шаҳрида икки томонлама ҳамкорлик, чегаралар делимитацияси ва демаркацияси бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон раҳбарияти билан қатор учрашувлар ўтказди. 

Мавзуга оид