Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Нигерияда йил бошидан 80 дан кўпроқ боладан худкуш сифатида фойдаланилган
Нигерияда жангарилар томонидан худкуш сифатида ҳужумларни содир этиш учун 80 дан кўпроқ боладан фойдаланилган. Бу ҳақда журналистларга БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.
У ЮНИСЕФнинг маълумотларини келтириб ўтди. Уларга кўра, жорий йил бошидан бери терактлар амалга оширган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 марта кўпроқни ташкил қилмоқда.
“2017 йил бошидан 83 бола, жумладан 55 қиз портлашларни содир этишда қўлланган. Улардан кўпчилиги ҳали 15 ёшга ҳам тўлмаган бўлган”, деб айтган Дюжаррик.
Унинг таъкидлашича, “Боко ҳаром” радикал гуруҳи бу терактлар учун жавобгарликни ҳар доим ҳам ўз зиммасига олмаган.
ИШИДга содиқликка қасамёд келтирган ушбу гуруҳ ва Нигерия армияси ўртасидаги қарама-қаршилик 8 йилдан бери давом этмоқда. Бу вақт ичида 2 млн дан кўпроқ одам ўз уйини тарк этган, деярли 7 млн киши гуманитар ёрдамга эҳтиёж сезади.
Нигерияда охирги йирик теракт мамлакатнинг шимоли-шарқида 15 августда содир этилди. Ҳужум худкуш қизлар қўлланган ҳолда амалга оширилган, улар таналарига маҳкамланган портловчи қурилмани Майдугуридаги бозор ва қочқинлар лагери яқинида портлатганлар. Бунинг оқибатида 30 киши ҳалок бўлганди, 80 дан кўпроқ киши яраланганди.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025